ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Террорчилар фойдаланувчиларни теракт содир этиш ўйинларга олиб кирувчи компьютер ўйинларини яратишмоқда. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) директори Александр Бортников маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, интернетда бўлажак террорчиларни “ишлаб чиқарувчи” тузилма фаолият юритади. Ёшлар алоҳида хавф гуруҳида. Бортников ёш фойдаланувчиларнинг руҳий ҳолатига ижтимоий тармоқлардаги ва оммабоп компьютер ўйинларининг чатларида таъсир кўрсатилишини таъкидлади.
“Қолаверса, террорчи гуруҳлар шунга ўхшаш ўзларининг ўйинларини яратишнинг янги босқичига чиқишган. Улар фойдаланувчилар онгига теракт содир этиш ўйин вазиятига қўшиш йўли билан таъсир этишади”, - деди Бортников. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия ФХХ раҳбари мамлакатда ёшларни зўравонлик ғоялари таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришга чақирди.