Бухорода Ўзбекистон ташаббуси билан илк марта ташкил этилган халқаро форум бўлиб ўтмоқда

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Бухоро шаҳрида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик масалаларига бағишланган халқаро форум бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Форум Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум қатнашчиларига йўллаган мурожаатини Сенат раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.
Мирзиёев парламентларнинг яқин ҳамкорлиги мамлакатларнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида мувофиқлаштирилган ҳаракатларни ўзаро ҳамжиҳатликда амалга ошириш имконини беришини таъкидлаган.
“Шу мақсадда Ўзбекистон ташаббуси билан биринчи марта ташкил этилаётган мазкур форум глобал мақсадларга эришишда парламентларнинг иштирокини муҳокама қилиш, парламентлараро ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун самарали мулоқот майдони бўлади, деган умиддаман”, - дейилган мурожаатда.
Форум доирасида илгари суриладиган таклиф ва ташаббуслар ҳар бир мамлакат учун ўз миллий вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда миллий дастур ва стратегияларни такомиллаштиришга имкон беради.
“Ишончим комилки, форум якунида қабул қилинадиган Бухоро декларацияси барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ушбу жараёнда парламентларнинг ролини оширишга хизмат қилади”, - дея якунланган давлат раҳбари мурожаати.
Шавкат Мирзиёев Мартин Чунгонгни қабул қилди