Бирданига 10 нафар бола туққан аёл ҳақида хабар ёзган мухбир узр сўради

Жанубий Африкада аёл томонидан бирданига 10 фарзанд туғилиши ҳақидаги хабар муаллифи Пит Рампеди ҳикояни нашр этгани учун узр сўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Жанубий Африкада аёл томонидан бирданига 10 фарзанд туғилиши ҳақидаги хабар муаллифи Пит Рампеди ҳикояни нашр этгани ва маълумотларни етарли даражада текширилмаганлиги учун раҳбарият ва ҳамкасбларидан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, Пит Рампеди Жанубий африкалик 37 ёшли аёл бирданига 10 нафар фарзандни дунёга келтириб, жаҳон рекордини ўрнатгани ҳақида мақола ёзди: гўёки, Гаутенг провинциясида яшовчи Госиаме Тамара Ситоле 7 нафар ўғил ва 3 нафар қизни туғди.
“Салкам футбол жамоаси”: африкалик аёл бирданига 10 нафар болани дунёга келтирди – фото
Жанубий Африка Соғлиқни сақлаш вазирлиги 10 бола туғилиши ҳақидаги хабарга ҳеч қандай тасдиқ топмади. Госиаме Ситоленинг шериги ҳам болаларни кўрмаганлигини ва уларнинг мавжудлигига исботсиз ишонишдан бош тортганлигини айтди.
Мақола муаллифи манбаларга ишониб, бу масаласини чуқур ўрганмаганлигини тан олди, аммо у аёлнинг ҳомиладор бўлганини айтади.