UzAirways Урганчдан Истанбулга мунтазам парвозларни қайта тиклайди

Авиақатнов 4 июль кунидан ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ 4 июлдан бошлаб Урганч–Истанбул йўналишидаги мунтазам авиақатновларни тиклайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Самолётлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари учади.
Урганч–Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан, Урганч–Истанбул–Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.