ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов Улуғ Ватан уруши қурбонлари хотирасини ёд этдилар.
"Мен фронтларда мардларча жанг қилганларнинг хотирасини ёд этишни, ўз ҳаётларини қурбон қилиб Буюк Ғалабанинг қўлга киритган инсонларга ҳурмат бажо келтиришни таклиф қиламан. Бир дақиқалик сукут эълон қиламан", деди Мишустин Москвада бўлиб ўтаётган икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги комиссия йиғилишида.
Мишустиннинг таъкидлашича, ушбу уруш дунё тарихида энг шафқатсиз ва қонли воқеа бўлиб, ўн миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган.
Мишустиннинг таъкидлашича, ушбу уруш дунё тарихида энг шафқатсиз ва қонли воқеа бўлиб, ўн миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган.
"Биз жанг қилганларга ва энг оғир синовлар олдида Ватан мустақиллигини ҳимоя қилган фронт орти ишчиларига, қисматига бизни ҳимоя қилиш ёзилган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз", деди бош вазир.
Улуғ Ватан уруши йилларида юз минглаб ўзбеклар жасорат, мардлик ва қаҳрамонлик намойиш этганлар, деб қўшимча қилган Мишустин.