Россия Ўзбекистонга XIII-XIX асрларга оид маданий бойликларни қайтарди

Бу ноқонуний олиб кирилаётган маданий бойликларни ушлаш ва қайтариш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ топширилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Россия федерал божхона хизмати Ўзбекистон давлат божхона қўмитасига XIII-XIX асрларга оид 29 та китоб ва 16 та сопол буюмларни топширди.
Топшириш маросими 21 июнь куни Москвада ноқонуний олиб кирилаётган маданий бойликларни ушлаш ва қайтариш масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ бўлиб ўтди.
Россия вернула Узбекистану культурные ценности, датируемые XIII-XIX вв.
Қрим божхона ва Россия Федерал хавфсизлик ходимлари Ўзбекистондан Россияга бойликларнинг олиб кирилишининг олдини олган. Жиноятни ярим оролда яшовчи аёл содир этган. Аёл қилмиши учун икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинган.
Қўлёзма китоблар араб, форс ва туркий тиллардаги диний матнлар тўплами ва форсча ва туркий тиллардаги шеърий асарлардан иборат. Улар XIX асрга оид.
Россия вернула Узбекистану культурные ценности, датируемые XIII-XIX вв.
Сопол буюмлар бу кўза, коса, хумлардир. Улар ўрта асрлардаги Самарқанд кулолчилари маҳсулотларидир.