ОАВ: “Толибон”* Тожикистон билан чегарадош Шерхон шаҳарчасини эгаллаб олди

Афғон ҳарбийларидан бирининг маълум қилишича, ҳарбийлар “барча назорат пунктларини тарк этишга мажбур бўлишган”.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. “Толибон”* жангарилари Афғонистонда Тожикистон билан чегарадаги Шерхон шаҳарчасини ва дарё портини эгаллади. Бу ҳақда AFP нашри ҳукуматга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Афғонистон шимолидаги бу аҳоли пунктининг эгаллаб олишини АҚШ мамлакатдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлагандан буён “толибларнинг энг катта ютуғи” бўлган.
Қундуз вилояти кенгаши аъзоси Халилиддин Ҳакмининг сўзларига қараганда, толиблар порт ва Тожикистон билан барча чегара постларини “бир соатлик жангдан сўнг” қўлга киритган.
Афғонистонда жангарилар тўйдан қайтаётган беш кишини ўлдирди
Афғон ҳарбийларидан бирининг маълум қилишича, ҳарбийлар “барча назорат пунктларини тарк этишга мажбур бўлишган”, эрталабга келиб эса “Толибон”* жангарилари “ҳар ерда бўлган, улар юзларча бўлган”.
Бу хабарларни толибонларнинг вакили Заиулла Мужаҳид тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, улар “Шерхон-Бандарни тўлиқ назорат қилишмоқда ва ҳамма чегара ўтиш жойлари Қундузда Тожикистон билан чегардош”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда Афғонистон билан чегарага оид фавқулодда йиғилиш ўтказилган эди. Унда Афғонистон билан чегарадаги хавфсиз вазият ички барқарорликни ҳимоя қилиш зарурлиги учун сигнал экани таъкидланган эди.
* Россия ва қатор мамлакатларга тақиқланган террорчилик ташкилоти