ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Михаил Мишустин Ўзбекистон ва Россия орасида саноат ва ёнилғи-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди. Россия бош вазири айтишига кўра, бунинг учун барча керакли шароитлар бор.
"Саноат, ёнилғи-энергетика мажмуаларида ҳамкорликни ривожлантириш керак деб ҳисоблайман. Жумладан тинч атом энергетикасидан, тиббиёт, таълим ва рақамли иқтисод ва умуман юқори технологиялар соҳаларида фойдаланиш", - деди Мишустин.
Россия бош вазири айтишига кўра, Россия Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
"Биз Россия-Ўзбекистон алоқаларини янада юқори даражага чиқаришдан, биринчи навбатда уларни истиқболли лойиҳалар ва ташаббуслар билан тўлдиришдан ҳамда бугунги мавжуд чақириқларга, биринчи навбатда, албатта, бу коронавирус пандемиясига, биргаликда қарши туришдан чин дилдан манфаатдормиз", - деди бош вазир.
Шунингдек, Мишустин Россия ва Ўзбекистон орасида рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорлик учун улкан потенциал борлигини айтиб ўтди.
Маълумот учун, бугун 22 июнь куни Москвада Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Учрашув якунида томонлар Россия ва Ўзбекистон муносабатларини янада фаоллаштирувчи салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.