Маданий мерос агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистонда маданий мерос, музейлар, археология ва маданий бойликларнинг олиб чиқиш ва олиб кириш соҳаларини назорат қилувчи Агентлик ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Ўзбекистонда Маданий мерос агентлиги ташкил этилди, бу ҳақида президент қарорида айтиб ўтилган.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш;
музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш;
алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;
археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш;
маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб киришни назорат қилиш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш;
хориждаги Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратишуларнинг асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини олиб келиш.
Президент қарорида айтилишига кўра, агентлик Ўзбекистонда моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.