ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши муносабати билан Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти раҳбари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят раиси Ёдгор Файзов ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ва ҳарбийлар билан музокаралар ўтказган.
У Афғонистон билан чегарадаги хавфсиз вазият ички барқарорликни ҳимоя қилиш зарурлиги учун сигнал эканини таъкидлади.
Вилоят раҳбари давлат чегараси эҳтимолий бузилган тақдирда барча оёққа қалқиб, ҳужумчиларга жавоб қайтаришини билдирган.
Қайд этилишича, Афғонистон шимолидаги вазият ўта мураккаблигича қолмоқда: экстремистик гуруҳлар чегара олдидаги ҳудудларни ишғол қилиб, инфратузилмаларга жиддий зиён етказмоқда.
Шу боис Файзов Тоғли Бадахшоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида моддий-техникий ва кадрлар базасининг кучайтирилишини устувор вазифа деб атади.
Шунингдек, у Афғонистондан келиши мумкин бўлган қочоқларни жойлаштириш учун бўш майдонни топиш ва ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва транспорт захираларини тўплашга чақирди.