Сурхондарёда 1 млн сўм пора олмаган ЙПХ инспекторига қимматбаҳо совға топширилди

Ҳайдовчи қоидабузарлик юзасидан чора кўрилмаслиги эвазига ходимга 1 миллион сўмни пора тариқасида таклиф қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Сурхондарё вилоятида хизмат вазифасини бажариш жараёнида пора олмаган ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори тақдирланди.
ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 11 июнь куни Жарқўрғон туманида кундалик хизмат вазифасини бажариш жараёнида "Газ-53" автомобилининг ҳайдовчиси қоидабузарлик юзасидан чора кўрилмаслиги эвазига Ў.Бердиевга 1 миллион сўмни пора тариқасида таклиф қилган.
Пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди
Ходим бу ҳақда билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғига маълум қилган. Натижада пора беришга уринган ҳайдовчи қўлга олинган.
Ходимнинг хизмат фаолиятидаги садоқати ва масъулиятлилиги инобатга олиниб, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ва вилоят ИИБ раҳбариятининг миннатдорчилиги билдирилган ва қимматбаҳо совға топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоғистонда пора олмаган ИИВ ходимлари рағбатлантирилган эди.