Россия ССВ қайта вакциналаш учун тавсиянома ишлаб чиқди

Касаллик авж олган вақтда ҳар олти ойда, одатий вақтда ҳар йили ревакцинация қилиш керак - Михаил Мурашко.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн —Sputnik. Касаллик авж олган вақтида қайта эмлаш жараёнини ҳар 6 ойда, “хотиржам вазиятда” – бир йилда бир марта такрорлаш керак, деди Россия Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
Ана шундай тартибда эмлаш инфекциядан ҳимоя қилади ва қайта-қайта анализ топширишга эҳтиёж қолмайди, деди соғлиқни сақлаш вазири.
"Белгиланган муддатда ревакцинация қилиш энг оптимал услуб. Ўшанда ҳар куни антитаначалар миқдорини текшириб юришга эҳтиёж қолмайди”, - деди Мурашко “Россия 24” телеканали эфирида.
Кремлда ҳам биорз олдин COVID-19га қарши қайта вакциналашдан ўзга йўл йўқлигини таъкидлашган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг август ойида Россия коронавирусга қарши дунёда биринчи яратилган вакцина - "Спутник V"ни рўйхатдан ўтказган эди. Ундан сўнг Россияда “Вектор” маркази томонидан яратилган "ЭпиВакКорона" ҳамда Чумаков номидаги илмий марказда яратилган “КовиВак” яратилган эди.
Бугунги кунда Москвада вакцинанинг биринчи компоненти билан эмаланганлар улуши аҳолининг 14 %, иккла компоненти билан эмланганлар – 11 %ини ташкил қилмоқда. РИА Новости сайтида ўтказилган сўровга кўра, 34 % респондентлар вакцаина олиш ниятлари йўқлигини маълум қилишган.