Рекорд қўйди: АҚШ инфляцияси жаҳон иқтисодига таҳдид солмоқда

Ривожланаётган давлатлар ўз инфляциясидан кўра АҚШдаги инфляциядан кўпроқ хавотир олиши керак - Deutsche Bank.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бундай инфляция АҚШда 2008йилги молиявий инқироздан буён бўлмаган эди. Лекин Федерал Резерв монетар сиёсатни қаттиқлаштиришдан воз кечмоқда. Deutsche Bank хулосасига кўра, бу вақти кечиктирилган бомба бўлиб, у бутун дунё иқтисодига хавф солмоқда.

Инфляции тезлашуви

Май ойида АҚШда инфляция йиллик 5% миқдорига етди, истеъмол нархлари базавий индекси эса ўтган йилга нисбатан 3,8 %га ошди. Бу 1992 йилдан буён энг юқори кўрсатгич бўлди. Ҳамма нарсанинг нархи ошди – автомобиллар, техника, мебель, авиабилетлар, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқа товарлар.
Жаҳон банки иқтисодчилари айтишига кўра, инфляциянинг йиллик мақсадли кўрсатгичини режалаштириш (таргетлаш) билан шуғулланувчи аксарият давлатлар (жумладан Россия ҳам) хавотир олишига ўрин йўқ: кўрсатгич белгиланган миқдор чегараларига қайтади.
Йирик савдо: Россия АҚШ давлат қарзидан воз кечди
Лекин АҚШда вазият бошқача. Федерал Резерв тизими бекорчилик қилмоқда. Март ойида ФРС раҳбари Жером Пауэлл инфляция таргетининг вақтинча 2%га ошишида ҳеч қандай муаммо кўрмаётганини маълум қилган эди.
Истеъмол нархлари ошиши сабаблари равшан – пандемия бошидан буён АҚШ ҳукумати антиинқироз чораларига улкан маблағлар харажат қилишган эди – 6 триллиондан 9 триллионгача. Бу маблағлар албатта – босиш машинкасини тўлиқ қувватда ишга тушириш орқали олинган. Байден ҳукумат бошига келганидан буён иқтисодга яна 2 триллион пул тикилди. Буларнинг аксарияти – улкан миқдордаги ижтимоий ёрдам пакетларидир.

Улкан қарз ва кучсиз доллар

Иқтисодни пул оқими босиши давлат қарзини ўртача 25%га оширди. Энди у 28 триллион долларни ташкил қилмоқда. Бу АҚШ йиллик ЯИМининг 130 %ини ташкил қилади.
Мутахассислар иқтисодга янги пул уюмларини қуйиш фойда бермаслиги ҳақида огоҳлантиришди. Нархлар ва бюджет харажатлари ошиши инфляцияга олиб келади. Инфляция эса харидорларни пул жамламасдан кўпроқ ва тезроқ харажат қилишга ундайди. Пандемия даврида америкалик истеъмолчилар 1,6 триллионга яқин маблағ жамлашди. Энди эса улар ушбу маблағларни харажат қилишни бошлайди.
Янги босмадан чиқарилган улкан миқдордаги пуллар – доллар курсининг тушишига олиб келди. 2020 йил давомида Еврога нисбатан доллар курси 0,8934дан 0,8149гача тушди — деярли 9%. 2021-йил давомида яна 5-7 %га тушиши мумкин.
Бошқа фактор – Бюджетга босимнинг ошиши. 2020 йилда бюджет дефицити 16,1%ни ташкил қилди ($ 3,1 трлн.) бу 1945 йидан буён энг юқори кўрсатгич. 76 йил олдин ҳукумат кенг кўламли ҳарбий операциялар учун маблағ ажратган эди.

Пуфак шишиб кетди

Шундай бўлса-да, Федрезерв “иқтисодий мақсадларда, хусусан меҳнат бозори тиклангунига қадар сезиларли прогресс кўрмагунича” асосий фоиз ставкасини оширишни ёки камайиришни режалаштирмаган.
Бундай ўзига ишониш ва ҳаракатсизлик бошқа мутахассислардатурли саволлар уйғотмоқда.
“Аниқ кураш режаси керак. Солиқ-бюджет сиёсатини белгиловчи шахслар, уларнинг сиёсати кимга таъсир қилишини билишлари керак. Нархлар ошиши бугунги кунда 87% америкаликларни ташвишга солмоқда. Жаноб Пауэлл инфляциянинг кескин ошишини тан олиши ва бу муаммони вақтинча деб ҳисоблашни тўхтатиши керак”, - деди сенатор Рик Скотт.
Ўзбекистонда 2020 йилда инфляция - 11,1 %ни ташкил қилди
Иқтисодчилар Федрезерв кўчмас мулк бозорида ҳам пайдо бўлган улкан глобал пуфакни ҳам тан олишмаяпти. Улар фоиз ставкасини ўта паст даражада ва ойлий балансни 120 млрд. Доллар миқдорида сақлаб туришда давом этмоқда. Бу тарихий максимумлар кўрсатгичлар билан – ФРС бозорни янада “қиздириб” юбориши мумкин.
“Бу билан Федрезерв инфляцияни керакли миқдорга келтириш учун, пул-кредит сиёсатида охир-оқибат янада кескин чоралар қабул қилишни муқаррар қилмоқда”, - дейди Америка тадбиркорлик институти таҳлилчиси Десмонд Лахман.

Кучсизлар зарар кўради

Охир-оқибат бу нафақат америкаликларга, балким бутун дунёга ҳам таҳдид солади, деб огоҳлантиришмоқда Deutsche Bank мутахассислари.
АҚШда инфляцияни менсимаслик – глобал иқтисод остига секин ишга тушадиган бомба қўйгандек. Бунинг оқибатлари ҳалокатли бўлиши мумкин, айниқса жамиятнинг энг кам таъминланган қатламлари учун”, - деди банк иқтисодчичи Дэвид Фолкертс-Ландау.
Германиялик мутахассислар хулосасига кўра, инфляция яқин йиллар ичида давом этиб, 2023 йилда эҳтимолий инқирозга олиб келиши мумкин.
Жаҳон банки Ўзбекистонга салкам 300 млн доллар имтиёзли кредит ажратади
Экспертлар айтишига қараганда, глобал миқёсдан бундан биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатлар зарар кўриши мумкин. Етакчи иқтисодларда пулнинг қадрсизланиши инвесторларни фоиз ставкалари кутилдмаларини оширишга ундайди. Бу давлат облигациялардан олинадиган даромадларни оширади ва оқибатда ривожланаётган давлатлар учун бундай қарзларни тобора қимматлашиб боради.
Хуллас, глобал тикланиш босқичи ривожланаётган бозорлар учун хавфга айланиши мумкин. Хусусан, Жанубий Африка ва Бразилияда қарз олиш нархи хавфли даражага яқин. У давлатларда давлат молиявий ҳолат шундоқ ҳам мустаҳкам эмас.
“Ушбу давлатлар АҚШдаги инфляциядан ўзларининг инфляциясидан кўра кўпроқ хавотир олишлари керак”, - дейишади S&P Global Ratings мутахассислари.
Бадавлат давлатлар пандемия даврида жуда паст фоиз ставкаларида қарзлар олишган эди. Аксарият ривожланаётган давлатлар эса – олмаган.
Хусусан Миср бу йил ўз ЯИМининг 38% тенг қарзларни қайта молиялаши ва 12,1 %га тенг фоизлар тўлаши керак. Гана учун эса – Фоиз янада юқори— 15 %. Бразилияда ҳам ана шундай муаммолар. У ерда МБ январдан буён асосий фоиз ставкаларини оширган эди.
Capital Economics мутахассиси Уильяма Джексон айтишига кўра, Бразилия — инфляция ва даромадлар ошиши иқтисодий барқарорликка қандай хавф солиши мумкинлигига яққол мисол бўлиши мумкин.
Одамларга шунчаки пул тарқатса нима бўлади? – Россия МБ раҳбари жавоб берди
“Бу давлат харажатларини камайтириш ва МБ томонидан асосий ставкани оширишга мажбурлади”, - дейди аналитик.
Вазиятнинг ягона ижобий томони - Бразилия, Жанубий Африка ва Ҳиндистон асосан ички кредиторлардан қарз олганидир. Бу капиталнинг хорижга оқиб кетишини олдини олади.
Россия бу борада анча барқарор: федерал қарз берувичилар орасида нерезидентлар жуда кам. МБ хабарига кўра, май ойида — 10%, апрелда— 19,7%. Давлат қарзларини берувчилар орасида 80% ортиғи маҳаллий инвесторлар — биринич навбатда банклар ва пенсия фондлари. Нерезидентлар эса — бу йирик миллий банкларнинг хорижий шўъбаларидир. Бундай мақом уларни ҳам санкцион ҳам инфляцион хавфлардан ҳимоя қилади.