Қозон шаҳар филармонияси солисти Рустем Насибуллин, дуэт "Фарида-Алсу", ҳамда Татаристонда хизмат кўрсатган артист Наиль Сагдиевлар Тошкент аҳолисига яхши кайфият улашишди.
Концерт дастури ёқин ва рангба-ранг бўлди. Катталар қўшиқ ва рақслар билан банд бўлган вақтда болалар турли ўйин ва мусобақаларда иштирок этишди: қопда югуриш, ёстиқлар билан жанг қилиш, обкаш билан югуриш ва бошқалар. Байрам иштирокчилари, албатта, мазали егуликлар билан билан меҳмон қилинди.
Татар-бошқир фестивалнинг энг ёрқин лаҳзалари билан видеолавҳамизда танишинг.