Таэквондо: Ўзбекистон жамоаси “Beirut Open” халқаро турнирида биринчи бўлди

Таэквондо бўйича “ Beirut Open” халқаро турнирида ўзбекистонлик спортчилар 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ливан пойтахти Байрут шаҳрида таэквондо бўйича “ Beirut Open” халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда даянга чиққан ўзбекистонлик таэквондочилар жамоага 10 та медални тақдим этди.
1 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
2 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
3 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
4 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
5 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
6 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
7 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
8 / 8
Сборная Узбекистана по таэквондо завоевала первое место в Beirut Open
Чарос Қаюмова (-53 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг), Мадинабону Маннопова (-49 кг), Озода Собиржонова (-57 кг) ва Никита Рафалович (-80 кг) Байрут очиқ чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Жасур Жайсунов (-74 кг) ва Шоҳсанам Аъзамова (-46 кг) кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, Шоҳруҳ Ражабов (+80 кг), Гулсанам Алижонова (-67 кг) ва Сардор Тоиров (-68 кг) бронза медали билан тақдирланишди.
“Қувонарлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан мусобақани умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик”, - дейилган Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Ўзбекистон делегаци 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси Тошкентга қайтиб келади.
Ўзбекистонлик ёш чавандоз Миллатлар кубоги мусобақасида учта медални қўлга киритди