Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” вакцинасининг тадқиқоти бошланади

Июль ойида Москвада ўсмирлар учун “Спутник V” вакцинасининг тадқиқоти бошланади. Тадқиқотда 350 киши қатнашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Гамалея маркази 12-17 ёшдаги ўсмирлар учун коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг клиник тадқиқотларини бошлайди. Бу ҳақда Москва мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова маълум қилди.
Тадқиқот жорий йил июлида бошланади ва Москвадаги иккита тиббиёт муассасасида ўтказилади. Ўсмирларга 18 ёшдан катталар учун қўлланилаётган “Спутник V” вакцинаси таклиф қилинади, лекин кам миқдорда, дея аниқлик киритди Ракова.
Гинцбург: “Спутник V” коронавируснинг барча маълум штаммларидан ҳимоя қилади
Тадқиқотда 350 киши қатнашади. Шулардан 100 нафари тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи, 250 нафари эса учинчи босқич доирасида.
“Ҳозир тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи босқичида қатнашиш учун кўнгилларларнинг дастлабки саралашини ўтказяпмиз”, - деди мэр ўринбосари.
Тадқиқотнинг биринчи ва иккинчи босқичи доирасида эмлашдан олдин барча ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтиб, коронавирусга ПЗР тест топширади.