ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали борасида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳафта давомида режалаштирилган тадбирлар:
Бугун, 21 июнь куни 15-16 июль кунлари Тошкентда ўтиши режалаштирилган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик бўйича йиғилиш;
Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тақдимот;
22 июнь мис ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда саноат кластерини ташкил этиш юзасидан йиғилиш;
23 июнь куни Янги Ўзбекистон университетини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот;
Тармоқ ва ҳудудларда инвестиция лойиҳалари ижроси ҳамда маҳаллий саноат лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор;
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади.