Коронавирус "ҳиндча штамми" Қозоғистонга ҳам етиб келди

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлардан олинган намуналарини ПЦР-скрининг текширувидан ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг ҳиндча штаммининг Нур-Султонда эҳтимолий айланишини аниқлади, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Нур-Султонда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин ўсиши муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлардан олинган намуналарини ПЦР-скрининг текширувидан ўтказди.
Скрининг натижаларига кўра, "дельта" штаммига (ҳиндча) хос бўлган мутацияни аниқланди.
Ўта хавфли "қора моғор" Ироққа етиб келди: 2 киши вафот этди
Мутация мавжудлиги ва унинг "дельта" штаммига тегишли эканлиги якуний тасдиғи ДНК намуналарининг тўлиқ таҳлили тугагандан сўнг аниқланади.
Коронавируснинг "Дельта" тури жуда юқумли ва аниқланган штаммларга қараганда 60% кўпроқ юқумли бўлиб, ўртача 1 кишидан 5-6 кишига юқади, айланиб юрувчи штаммлардан 3-4 кишига юқади, қисқароқ инкубация даври (7 кунгача) билан фарқ қилади.
Бу инфекцияга чалинган беморларда бўғимларда ва қорин бўшлиғида қаттиқ оғриқ, кўнгил айниши ва қайт қилиш аломатларни сезади, касаллик карлик ва оёқларнинг микротромозига олиб келиши мумкин.
БССТнинг маълумотларига кўра, 20 июн ҳолатига SARS-CoV-2нинг "дельта" штамми 74та давлатда аниқланди.