Шавкат Мирзиёев Эроннинг янги президентига табрик йўллади

Ўзбекистон етакчиси Иброҳим Раисийга табрик йўллаб, мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик янада ривожланишига ишонч билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иброҳим Раисийни Эрон Ислом Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик дўст Ўзбекистон ва Эрон халқларининг манфаатлари йўлида янада ривожланишига ишонч билдирди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Эронда 18 июнь куни президент сайлови бўлиб ўтди. Унда Эрон Олий суди раиси Иброҳим Раисийнинг қўли баланд келди. Унинг номзодини ёқлаб, сайловчиларнинг қарийб 62 фоизи овоз берди.