ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Вашингтонга қайтмоқда, дея ёзади РИА Новости.
Антоновнинг маълум қилишича, у умид ва ишонч билан тўлган кайфиятда ва Вашингтондаги ҳамкасблари билан конструктив ҳамкорликка умид қилмоқда.
“Владимир Путин ва Жо Байденнинг Женевадаги учрашуви якунларига кўра тенг ҳуқуқли, прагматик муносабатларни йўлга қўйишда америкалик ҳамкасблар билан конструктив ишга умид қилмоқдаман. Эртага, кейинги кунлар каби, режалар бор, учрашувлар тайинланган. Катта иш кутиб турибди. Олдинга силжишга умид қиламиз”, - деди Россия элчиси.
Россия ва АҚШ президентларининг Женевадаги келишувларига кўра, илгари чақириб олинган элчиларни қайтариш қарори қабул қилинган эди.