ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси бугунги кунда маълум бўлган коронавируснинг барча штаммларидан ҳимоя қилади. Бу ҳақда вакцинани яратган Гамалея маркази раҳбари Александр Гинцбург “Россия-1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Спутник V”дан фойдаланиш натижасида олинадиган антитаначалар бугунги кунда маълум бўлган коронавируснинг барча штаммларидан, британчадан бошлаб, дельта штамми, ҳиндча штаммгача, ҳимоя қилади”, - деди Гинцбург. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада сўнгги кунларда коронавирус қарши эмланиш учун навбатга ёзилганлар сони тўрт баробарга ошиб кетгани хабар қилинган эди.