ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Айни вақтда Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Савдо ва саноат вазири Альберт Анварович Каримов бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳамроҳлигида Чирчиқ шаҳридаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолияти билан танишди.
Мажмуада 2021 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, товар маҳсулотлари ишлаб чиқариш режасини 145,2 фоизга бажарилган. Ўсиш суръати эса 109,8 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, бу йил бирлашма меҳнат жамоаси олдига 714,3 тонна оловга бардошли керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган бўлиб, май ойига қадар маҳсулот тайёрлаш режаси 109,8 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари, 90,4 тонна молибден метали ишлаб чиқарилиб, амалдаги режа 116,5 фоизга етган.
Учрашувда томонлар ҳудудда савдо-логистик тармоғини ривожлантириш, металл, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, технологик корхоналар фаолиятини ривожлантириш юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.