ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 391 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 105 610 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг: Қорақалпоғистон Республикасида (13), Андижон вилоятида (8), Бухоро вилоятида (12), Жиззах вилоятида (27), Қашқадарё вилоятида (5), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (7), Самарқанд вилоятида (60), Сирдарё вилоятида (3), Сурхондарё вилоятида (66), Фарғона вилоятида (5), Хоразм вилоятида (5), Тошкент вилоятида (45), Тошкент шаҳрида (132) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 101 311 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
Айни пайтда 3 581 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Коронавирусга чалинган бир нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 718 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 177,4 миллиондан ошди, 3,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,5 млн), Ҳиндистонда (29,7 млн), Бразилияда (17,7 млн).