Ялтани сув босди - фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ялта администрацияси раҳбари кучли ёғингарчиликлар туфайли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ялта администрацияси раҳбари кучли ёғингарчиликлар туфайли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди, шунингдек, у ёрдам учун Қора денгиз флоти қўмондонига мурожаат қилди.
Подтопления в Керчи из-за ливней
"Ялтада фавқулодда вазият эълон қилинди. Дарёлар қирғоқлардан тошиб кетди, шаҳарнинг марказий қисмини сув босди. Аҳоли эвакуация қилинмоқда", - дейилган хабарда.
Ялтада бугун ҳам ёмғирлар давом этмоқда. Шунга ўхшаш вазият Симферопол, Севастопол, Евпаторияда юзага келган. Қрим раҳбари Сергей Аксенов илгари Қримда минтақавий миқёсда фавқулодда вазиятни жорий қилинди, оқибатларни бартараф этиш учун захира фондидан молиявий маблағлар ажратилади.