Москвада мигрантларни “Спутник Лайт” билан эмлаш бошланади – Собянин

Россия ҳукумати вакцина ишлаб чиқариш имконияти ҳажми чекланганини ҳисобга олиб, биринчи навбатда вакцина билан ўз фуқароларини таъминлашга қарор қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Москва мэрии Сергей Собянин пойтахтда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганини ҳисобга олиб, меҳнат мигрантларини ҳам эмлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.
“Ҳозирги кунда "Спутника Лайт" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланган. Аслида бу классик "Спутник"нинг биринчи компоненти. Биз ушбу вакицнадан меҳнат мигрантларини эмлашга рухсат олиш эҳтимолимиз катта. Бизнинг ҳисоб-китобга кўра бу июль ойининг бошида содир бўлади, балким ундан ҳам олдинроқ”, - деди Сергей Собянин.
Эслатиб ўтамиз, Россия ҳукумати вакцина ишлаб чиқариш имконияти ҳажми чекланганини ҳисобга олиб, биринчи навбатда вакцина билан ўз фуқароларини таъминлашга қарор қилган эди.
Москвада сўнгги кунларда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ошиши муносабати билан шаҳар мэри қатор чеклов чоралари киритган эди. Хусусан 12 июндан бошлаб барча корхоналарга ходимларнинг камида 30%ини онлайн тартибда ишлашга ўтказиш, оммавий тадбирлар ўтказмаслик, жамоат жойларида ишлайдиган ходимларнинг камида 60%ини эмлаш мажбурияти юкланган эди.