ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Тошкентда 29 июн куни ахборот хавфсизлигига бағишланган МДҲ халқаро экспертлари форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Стратгик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ).
Форумда 50дан ортиқ экспертлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, МДҲ таҳлилий марказлари вакиллари ҳамда таллуқли вазирлик ва муассаса вакиллари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Форум кун тартибида ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида амалга оширилаётган жиноятларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш, кибержиноятларни текшириш ҳамда ахборот ҳудудида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари туради.
Муҳокамалар якунида МДҲ доирасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик механизмларининг шартнома-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида амалий тавсияномалар қайд этилган якуний ҳужжат имзолаш режалаштирилган.
МДҲ IT хавфсизлиги форуми СМТИ, Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда МДҲ ижроия қўмитаси томонидан ташкил қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу форумни ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли. Ушбу ташаббус президент томонидан 2019 ва 2020 йиллардаги МДҲ давлат раҳбарлари саммитида олға сурган эди.