Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон U20 аёллар терма жамоаси Марказий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди.
Душанбе шаҳрида мусобақа 11-17 июн кунлари ўтказилди. Унда Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Афғонистон жамоалари иштирок этди.
"Умид ланкаданми?": Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти интернетда қандай қарши олинди
Ўзбекистон терма жамоаси Эрон жамоаси билан бир хил миқдордаги очкони қўлга киритди - 10. Аммо урилган ва ўтказиб юборилган голлар ҳисобига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.
Чемпионатнинг энг яхши тўпурари - ўзбекистонлик Жасмина Абдуғаниева, у мусобақада 7та тўп киритди.
Лучший бомбардир чемпионата, представительница Узбекистана Жасмина Абдуганиева