ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 1 сентябрдан бошлаб барча МДҲ давлатлари фуқаролари учун Россия Федерациясига кириш фақат " COVID-19’сиз саёҳат қил" иловаси орқали амалга оширилади.
"Барча мамлакатлар қўшилишга қатъий тавсия этилди", - деди Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук МДҲ Иқтисодий Кенгаши йиғилишида, деб хабар берди @SputnikLive.
Шунингдек, Россия Федерациясига ЕОИИга кирувчи давлатлардан кириш электрон тизими, яъни 1 июлдан бошлаб илова орқали амалга оширилади.
Айни дамда иловадан Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия фуқаролари фойдаланмоқда.