ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтон Россия ва Америка етакчиларининг саммитидан ҳеч нарса олмагани, Москва учун эса учрашув муваффақиятли ўтганини маълум қилди.
“Биз ҳеч нарса олмадик, Россияга саҳнани бердик, ҳеч нарса олмадик”, - деган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Собиқ президент АҚШ қилиш муҳим бўлган “Шимолий оқим-2”ни тўхтата олмаганини қўшимча қилди.
Трампнинг фикрига кўра, саммитдан Россия ютган. “Мен ўйлайманки, бу Россия учун яхши кун бўлди”, - деди у.
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг биринчи учрашуви 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтди. Музокаралар танаффусни инобатга олган ҳолда 4,5 соат давом этди.