Тошкент шаҳрининг икки туманида ҳокимлар ўзгарди

Бектемир ва Чилонзор туманларида янги ҳокимлар иш бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Чилонзор туманларида янги ҳокимлар иш бошлади.
Халқ депутатлари Бектемир тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўққинзинчи сессиясида Тапил Маҳамадзияев туман ҳокимлигига тасдиқланди.
Хоким Бектемирского района Ташкента Тапил Махамадзияев
Муҳамадзияев Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ҳамда фуқаро муҳофазасининг ташкилий таъминоти ва режалаштириш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.
Тапил Маҳамадзияев 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий.
Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мавлянов Чилонзор тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Хоким Чиланзарского района Шавкат Мавлянов
Мавлянов 2019 йилдан ҳозирги вақтгача Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
У 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1999 йилда Ички ишлар вазирлиги академияси, 2012 йилда Ички ишлар вазирлиги академияси олий академик курсини тамомлаган.