ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
"Янги Андижон" шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.