ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Марказий ҳарбий округ спецназ бўлинмаси ҳарбийлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда машқ ўтказиш учун республикага келишди.
“Самара вилоятида жойлашган Марказий ҳарбий округ (ЦВО) спецназ бригадасининг ҳарбий хизматчилари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан қўшма машқ давомида тажриба алмашишади”, - дейилган хабарда.
Россия ҳарбий хизматчилари Ҳарбий транспорт авиацияси Ил-76 самолётларида Тошкентга келишди.
Машқлар Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Чимён тоғ ўқув марказида бўлиб ўтади ва келаси ҳафта охиригача давом этади.
Ҳарбий хизматчилар тоғли ҳудудларда тайёргарлик кўриш бўйича тажриба алмашадилар, тактик ва махсус ўқув машқларини бажарадилар.
Тадбир халқаро ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ ўтказилмоқда.