Қирғизистон депутатлари ёқалашишга сал қолди - видео

Қирғизистон икки депутат ўртасидаги жанжал парламентнинг Аграр сиёсат ва сув ресурслари қўмитаси йиғилишида юз бўлган. Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси раиси Улуғбек Марипов ҳам бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Қирғизистон парламенти депутати Ақилбек Кемелов ҳамкасби Нурбек Мурашев билан айтишиб ёқалашишга оз қолди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.
Йиғилишда депутат Кемелов мамлакат бош вазири Улуғбек Мариповга мурожаат қилаётган вақтда иккинчи депутат - Мурашев ундан регламентга риоя қилиб, қисқа гапиришни сўради.
Жанжални бошқа депутатлар тўхтатиб қолишди.