ТОШКЕНТ, 17 июн - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига амалга оширилаётган сафарини Избоскан туманининг чекка қишлоғидан бошлади.
Қўғай маҳалласи - энг чекка ҳудудлардан бири бўлишига қарамасдан бу ерда замонавиц “And gold” тикув-трикотаж корхонаси ишга туширилган.
Умумий қиймати 2,5 миллион доллар сармоя ҳисобига корхонанинг янги биноси қурилиб, замонавий ускуналар ўрнатилган.
Корхона 1200 кишини иш билан таъминлаш ва йилига 3,5 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш қувватига эга.
Президент Узбекистана посетил швейно-трикотажное предприятие And gold в Избасканском районе Андижанской области
Айни дамда корхона 830 нафар хотин-қизларни ишга жалб қилган ҳамда Россия ва Хитой билан калава ип етказиб бериш бўйча шартнома имзолаган.
- Сизларга ўзимнинг ҳурматимни, муҳаббатимни билдираман. Ўзларингиз яшайдиган қишлоқда ишли бўлганларингиздан хурсандман. Қачон Избосканда мана шундай замонавий корхона бўлган? Бу ишларни яна давом эттирамиз. Хотин-қизларимиз учун ҳамма шароитларни яратамиз. Аёл ишли бўлиб, кайфияти яхши бўлса, оиласи ҳам бахтли бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Ушбу замонавий корхона биносида Андижон вилоятида саноат тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Президент Узбекистана посетил швейно-трикотажное предприятие And gold в Избасканском районе Андижанской области