Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар кутилмоқда

Россия Давлат Думаси янги федерал қонун лойиҳасини маъқуллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия Давлат Думаси "Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида" федерал қонун ва "Россия Федерациясида давлат бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиш (дактилоскопия) тўғрисида" федерал қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади.
Путин фармони мигрантлар учун ҳақиқий амнистия бўлди – Коженов
Ҳужжатга кўра, мигрантларга патент электрон карта шаклида берилади.
Картада фото, бармоқ излари, фуқаронинг фамилияси, исми, шарифи, туғилган жойи, жинси, фуқаролиги, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар қайд этилади.
Солиқ органларида рўйхатдан ўтган мигрантларга патент 5 иш куни ичида берилади.
Патентни “Госуслуги” портали орқали расмийлаштириш мумкин.
Россия ИИВ мигрантлар тўғрисида фармон юзасидан шарҳ берди
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси ва Украина фуқаролари квотани ҳисобга олмасдан вақтинчалик яшаш рухсатнома (РВП) олишлари мумкин.
Яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) ҳам биометрик маълумотларни сақлаш учун электрон маълумот ташувчи карта шаклида берилади. Электрон карта 10 йил давомида амал қилади.
Россия фуқаролигига қабул қилинаётган шахслар дактилоскопия рўйхатидан ўтади.
Энди қонун лойиҳаси аввал Федерация Кенгаши, кейин РФ президенти мақулланиши керак. Қонун расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.