ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Москвадаги такси агрегаторлари хорижий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ва етарлича тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчиларни хизматга уламасликлари керак. Бу ҳақда Москва шаҳар транспорт бошқармаси маълум қилди.
“Ташувчи қоидабузарлар жаримага тортилади, агрегаторларга қонунбузарликни келтириб чиқарган сабаб ва шароитларни бартараф этиш талаби билан мактуб йўлланди. Қоидабузарликлар бартараф этилмаса, прокуратурага мурожаат қилишга мажбур бўламиз”, - дейилган мурожаатда.
Пойтахт ҳукумати таксида фақат Россия ёки Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда рус тили расмий сифатида ишлатидиган мамлакатлар “права”лари билан ишлаш мумкинлигини эслатган. Бундан ташқари, ҳайдовчи камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши керак.
Аниқлик киритилишича, йил давомида етарлича тажрибага эга бўлмаган хорижлик ҳайдовчилар такси хизмати кўрсатиш бўйича рухсат олган 1,7 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган.
Хабарда Москвада 1 августдан такси ишини таҳлил қиладиган тизим ишга тушиш қўшимча қилинган. Ҳар бир ҳайдовчига нодир ID берилади. Бу ноқонуний йўловчи ташувчиларга буюртма беришини чеклаши кутилмоқда.