Фарғонада қудуқда бошига тупроқ тўла темир челак тушиб кетган фуқаро ўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Фарғона вилояти Фарғона туманида бошига ичида турпоқ тўла темир челак тушиб кетган фуқаро вафот этган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тошкентда ФВВ ходими чўкаётган фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди
Хабарда ёзилишича, ҳодиса 17 июнь куни тумандаги Дўстлик маҳалласидаги уйларнинг бирида рўй берган. Уй эгаси С.С. 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаётган вақтда челакнинг арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган. Ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушган ва қайтиб чиқолмаган.
Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган. Қутқарувчилар ҳар икки фуқарони олиб чиқишган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.