Хуснуллин: Россия қурилиш компаниялари мигрантларни коронавирусга қарши эмлашга тайёр

Россия қурилиш компаниялари ишчиларни эмлашни ташкиллаштириш ва молиялаштиришга қизиқиш билдиришган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия қурилиш компаниялари мигрантлар учун COVID-19 га қарши эмланиш тадбирларини ташкил этишга тайёр. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин “Россия-24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Амалдор ҳукумат барча ишчиларни коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш вазифасини қўймоқда.
Хуснуллин Россия мамлакатга ишлаш учун келаётган ҳамма мигрантларни эмлашга тайёрлигини қўшимча қилди. Шунингдек, у қурилиш компаниялари ишчиларни эмлашни ташкиллаштириш ва молиялаштиришга қизиқиш билдиришганини айтди.
“Ишчиларнинг ўзи, масалан, Беларусь, Ўзбекистон, Тожикистондан келаётганлар, ҳам бу ерда ишлаш ва маош олишдан манфаатдор. Шартимиз эмланиш бўлса, умид қиламанки, улар шартимизни қабул қилишади”, - деди Россия бош вазири ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мигрантларни олиб келишни соддалаштириш ва уларни мажбурий эмлашни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Путин меҳнат мигрантларини пуллик эмлаш тизимини яратиш ҳақида топшириқ берди