ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 15 июн куни "Россия Федерациясининг фуқаролигига қабул қилиш ва Россия фуқаролигидан чиқиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.
Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида жойлаштирилди.
Унга кўра, 48 нафар киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилинди, улар орасида Ўзбекистон ҳудудида туғилган 4 нафар кишига Россия фуқаролиги берилди.
Шунингдек, Афғонистон, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Германия, Грузия, Миср, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Польшада туғилган фуқаролар Россия фуқаролигига қабул қилинди.