Қирғизистонда BMW ағдарилиб кетди - бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Боткен шаҳрида BMW русумли автомобил йўлдан учиб чиқиб, ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди, - Қирғизистон ФВВ матбуот хизмати.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Боткен шаҳрида BMW русумли автомобил йўлдан учиб чиқиб, ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон мамлакат ФВВ матбуот хизматига асосан.
В Баткене легковая машина марки BMW вылетела с дороги и опрокинулась, погиб один человек
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲнинг сабаби – ёрилган ғилдирак, бу автомобил бошқарувини йўқотишига олиб келган. Ҳодиса бугун Ўш-Боткен-Исфана трассасида содир бўлган.
ЙТҲга учраган автомобил ичида 4 нафар киши бўлган, 43 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 2 нафар киши Қадамжой вилоят касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Қутқарувчилар, шифокорлар ва полиция воқеа жойида иш олиб бормоқда.