Москвада 60 фоиз ишловчи аҳоли эмланиши мажбурий қилиб белгиланди

Гап савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, уй-жой коммунал, транспорт, таълим соҳасидаги ходимлар ҳақида бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Москва бош санитар врачи Елена Андреева ишловчи аҳолининг 60 фоизини коронавирусга қарши эмлашни мажбурий этиб белгилади. Тегишли қарор Роспотребнадзор сайтида чоп қилинган.
Қарорда аниқлик киритилишича, мажбурий эмланиш савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш, уй-жой коммунал, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ҳамда гўзаллик салони, фитнес-клуб, театр, кинотеатр, концерт заллари ва бошқа соҳаларда ишловчи ходимларга тааллуқли.
Москва ва Подмосковьеда ковидга қарши эмланганлар ўртасида автомобиль ва уй ўйналади
Ўз навбатида, шаҳар мэри Сергей Собянин 2021 йил 1 июлга қадар зарурий ахборот тизими яратилишини маълум қилди. Тизим эмланиш жараёнида эришилган ютуқларни назорат қилиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Москвада эпидемиологик кескин ёмонлашди. Шу боис ҳукумат қатор чекловларни киритишга мажбур бўлди.