Жиззахдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди

Юк ва енгил автомобиллари тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Жиззах вилоятида юз берган юк ва енгил автомобиллар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.
ЙТҲ 15 июнь куни соат 18:20 ларда Жиззах шаҳар ҳудудидан ўтган 4R-36 автомобиль йўлининг 40-километрида рўй берган. “Нексия” енгиз автомобили ва “Shacman” юк машинаси тўқнашиб кетган.
Двое погибли и двое пострадали в ДТП в Джизаке
Натижада “Нексия” ҳайдовчиси 26 ёшли Э.Қ. ва унинг йўловчиси 34 ёшли Д.Н. ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчилар 11 ёшли А.С. ва 27 ёшли А.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.