Биринчи синфга онлайн-қабул тизими ишга туширилди

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. 2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топшириш мумкин.
Вазирлик хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжудлигини эслатган.
Ўн бешинчи июндан 1-синфга қабул бошланади
Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.