Хитойлик аёл энг узун киприклар рекордини янгилади – видео

Хитойлик аёл Ю Цзянся беш йил олдин ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Хитойлик аёл Ю Цзянся беш йил олдин ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
Гиннесс рекордлар китоби веб-сайтига кўра, унинг киприклари узунлиги 20 сантиметрдан ошади.
Аёл ўзидаги бу ғайриоддий хусусиятни 2015 йилда сезиб қолиб, шифокорларга мурожаат қилади. Аммо улар ҳозирча бунинг сабабини топа олмадилар.
Гиннесс рекордлар китоби хитойлик аёл энг узун киприклар соҳибаси сифатида икки марта қайд этган: 2016 йилда 12 сантиметрдан ошган, 2021 йилда эса 20,5 сантиметрга етган.