“Uzbekistan Airways” самолётлари яна “Домодедово” аэропортига қўна бошлади

Тошкент-Москва йўналишида учган самолёт Москва аэропортига муваффақиятли қўнган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бугун, 15 июнь куни “Uzbekistan Airways” АЖ “Домодедово” аэропортига 2021 йилдаги илк рейсини амалга оширди.
Тошкент-Москва йўналишида учган самолёт Москва аэропортига муваффақиятли қўнган.
Uzbekistan Airways 15 июндан бошлаб Домодедово аэропортидан парвозларни қайта тиклайди
Компания Москва шаҳридаги аэропорт ўзгартирганлиги муносабати билан йўловчиларга аввал харид қилинган авиачипталар жаримасиз қайтариш имконияти берилишини эслатган.
Эслатиб ўтамиз, авиакомпания вакили Sputnik билан суҳбатда рейсларни “Внуково”дан “Домодедово”га кўчириш йўловчилар учун қулайлик яратиш ва хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш билан боғлиқ эканини маълум қилган эди.