ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида суюлтирилган газ ортган юк машинаси портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 14 июнь куни соат 17:40 лар атрофида Ургут тумани "Кенагас" маҳалласида суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида рўй берган.
Фуқаро А. бошқарувида бўлган "ЗИЛ-138 ГБА СНГ" русумли автомашина шохобчага газ тушираётган вақтида портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва газ қуйиш шохобчасининг бир нафар ишчиси воқеа жойида вафот этган.
Портлаш сабабларини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.