ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш даврида Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида” фармонни имзолади.
Унга кўра, мигрантларга ҳужжатларни узайтирмасдан Россияда бўлишга рухсат берилди. РФ президенти фармони билан ушбу давлатда ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йил 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилди.
Фармонга асосан рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган мигрантлар 30 сентябргача ўзларининг мақомларини қонунийлаштириш учун Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилишлари ёки Россияни тарк этиши мумкин.
Мигрантлар ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса 30 сентябргача мамлакатдан чиқариб юборилмайди.