ТОШКЕНТ, 15 июн – Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш страгерияси қабу қилинди, деб хабар қилди Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий Осиё ва Афғонистонда барқарор ривожланиш учун аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзусидаги халқаро форумда.
Международная конференция по правам женщин в ЦА
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Нарбаева айтишига кўра, Ўзбекистонда сўнгги 4 йил ичида хотин-қизлар ҳуқуқларига бағишланган 25та номатив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Улардан энг муҳимилари Гендер тенгликка бағишланган қонун ва хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонун.
“Ундан ташқари, куни кеча яна бир муҳим ҳужжат қабул қилинди. 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш тўғрисидаги Сенат қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат устида биз бир йилдан ортиқ ишладик. Бунда бизга БМТ ва халқаро банк ва молия ташкилотлари ёрдам беришди. Уларнинг кўмагида биз халқаро стандартларни ўз ичига олган стратегияни, уни амалга ошириш дастурини ва уларни баҳолаш индикаторларрини қабул қилдик”, - дейди Сенат раиси.
Гендер тенглик стратегиясининг асосий йўналишлари:
1.
Хотин қизлар ижтимоий фаоллигини ошириш;2.
Раҳбарлик лавозимларига аёлларни тайёрлаб, тавсия этиб бориш;3.
Аёллар бандлигини таъминлаш, улар учун муносиб иш ўринлари яратиш ишларини давом эттириш;4.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантирамиз, уларнинг молиявий ресурсларга эгалик қилиш ҳуқуқларини қатъий талаб қилиш;5.
Энг асосийси – хотин-қизларга нисбатан бўлаётган айрим зўравонлик ҳолатларини тўлиқ бартараф этиш;6.
Имконияти чекланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;Ушбу стратегиянинг яна бир муҳим жиҳати - бундан буён бу ишлар билан нафақат хотин-қизлар қўмиталари, балким барча вазирликлар, ҳокимликлар ҳам шуғулланади.
Шунингдек, Хотин қизлар қўмитаси томонидан Хотин қизлар тадбиркорлик марказлари ташкил қилиниб у ерда аёллар тадбиркорликка ўргатиш, касб-ҳунар ўргатиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш йўлга қўйилган.
Ундан ташқари президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “аёллар дафтари”, “темир дафтар” ва “ёшлар дафтари” каби ижтимоий ҳимоя қамровига 1,5 млн нафар аёллар олинган бўлиб, уларга доимий равишда молиявий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шу билан бирга, Танзила Нарбаева сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш борасида жиддий ютуқларга эришаётганини ва илдам қадамлар билан дунёнинг ривожланган давлатлари кўрсатгичларига яқинлашаётганини айтиб ўтди. Хусусан, 190та давлат парламентларини бирлаштирган Парламентлараро иттифоқ маълумотига кўра, Ўзбекистон парламентида аёллар иштироки кўрсатгичи бўйича 128 ўриндан 45 ўринга кўтарилган. Бу АҚШ, Канада ва Австралиядан юқори.
Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро форумда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш васийлик кенгаши раиси ўринборсари, Ўзбекистон Республикасининг гендер тенглиги бўйича комиссияси раҳбари, қўшни давлатлар парламентлари раҳбарлари ва ўринбосарлари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.
Тадбирнинг асосий мақсади Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон аёл тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорлик ва ишбилармонлик алоқаларини шакллантиришдир.