Ўзбекистон ва Россия қўшма комиссияси мажлиси 22 июнда бўлиб ўтади

Қўшма комиссия учрашувида кутилаётган Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви - бош мавзу бўлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Москвада 22 июн куни бош вазирлар даражасидаги Ўзбекистон ва Россия қўшма комиссияси мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов маълум қилди.
Дипломат хабар қилишига кўра, ушбу учрашувда муҳокама қилинадиган бош мавзулардан бири –кутилаётган Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари учрашувига тайёргарлик масаласи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, дастлаб Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин учрашуви 2020 йилга мўлжалланган эди. Лекин коронавирус пандемияси туфайли ушбу учрашув санасини ўзгартиришга тўғри келди. Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишга кўра, олий даражадаги учрашув 2021 йилда бўлиб ўтади.