ИИВ Каттақўрғондаги ЙПХ инспекторлари воқеасига расмий муносабат билдирди

ИИВ Каттақўрғонда фуқаронинг вафоти билан тугаган ЙҲХ бўлинмаси ходимлари иши юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июн - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторлари иштирокида содир бўлган фожиага расмий муносабат билдирди.

ИИВ, хабарида ушбу ҳолат юзасида прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилганлигини ва тергов ҳаракатларини олиб борилаётганлигини маълум қилган.

Шунингдек, ИИВ ўз хабарида журналистлардан воқеага холис ёндашишни ва ҳар бир фуқаро айби судда тасдиқланмагунича айбсиз ҳисобланишини эслатиб ўтган.
Кун.уз нашри хабар қилишига кўра, 9 июнь кечаси 41 ёшли солиқ нозири Азизбек Аҳмедов ўз автомобилида светофорнинг қизил чироғига чорраҳадан ўтади ва ИИБ ЙҲХ бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатилади. ИИБ ходимлари А.Аҳмедовни спиртли ичимликлар ичишда гумон қилиб мажбурий текширувдан ўтказишга олиб боришмоқчи бўлишади, лекин фуқаро бунга рози бўлмайди. Тўрт нафар ИИБ ходимлари ва А.Аҳмедов орасида тортишув жараёни фуқаронинг вафоти билан тугайди.